Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-март ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 20,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 69 минг тонна банан импорт қилинган.

Банан импорти ҳажми 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ёки 44,7 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп банан етказиб берган давлатлар:

— Эквадор – 53,5 минг тонна;

— Хитой  – 11,1 минг тонна;

— Туркия – 3,4 минг тонна;

— Россия – 404,3 тонна;

— Бошқа давлатлар – 555,8 тонна.

banan_p70454