Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида иқлим соҳасида самарали, инклюзив ва шаффоф чора-тадбирларни амалга ошириш учун статистика ва маълумотларни такомиллаштиришга бағишланган минтақавий семинар ўз ишини бошлади.

photo_2026-09-21_16-46-16_p91098

Семинардан кўзланган асосий мақсад — иқлим ўзгариши билан боғлиқ статистикани ривожлантириш, иштирокчи мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда миллий ҳаракатлар режалари доирасида кейинги амалий қадамларни белгилаб олишдан иборат.

photo_2026-09-21_16-51-01_p28829

Тадбирда Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Молдова ва Украина делегациялари, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро энергетика агентлиги, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси котибияти, ЭСКАТО, Италия статистика институти ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этмоқда.

photo_2026-09-21_16-51-02_p57543

Тадбир БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан Миллий статистика қўмитаси билан ҳамкорликда, Халқаро энергетика агентлигининг EuroEnergy дастури кўмагида ташкил этилмоқда.

photo_2026-09-21_16-51-02-2_p38619

Семинарнинг очилиш маросимида Миллий статистика қўмитаси раиси Б. Ҳамраев, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори С. Махл, шунингдек, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва Халқаро энергетика агентлиги вакиллари маърузалар билан иштирок этди.

photo_2026-09-21_16-51-03_p33093

Дастлабки сессияларда иқлим ўзгариши бўйича халқаро сиёсат доираси, жумладан, миллий даражада белгиланадиган ҳиссалар, икки йиллик шаффофлик ҳисоботлари ва мослашиш режалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, энергетика статистикасининг иқлим сиёсатидаги ўрни, статистик асослар ва кўрсаткичлар тизими ҳамда Осиё–Тинч океани минтақасидаги амалий тажрибалар юзасидан фикр алмашилди.

photo_2026-09-21_16-51-03-2_p99499

Семинар доирасида иқлим статистикасининг жорий ҳолати, институционал тузилмаси ва келгуси режалари бўйича Италия, Ўзбекистон, Арманистон, Грузия ва Молдова вакилларининг тақдимотлари ўтказилди. Панел мунозарасининг кейинги қисмида эса Қозоғистон ва Украина тажрибаси маълумотлардан фойдаланувчилар ҳамда сиёсат ишлаб чиқувчилар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Минтақавий семинар 25 сентябрга қадар давом этади.