Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 440,1 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.
Уларнинг 351,6 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 79,9 фоизини ташкил этган.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича тижорат ташкилотлари сони:
масъулияти чекланган жамиятлар — 351 586 та (79,9 фоиз);
хусусий корхоналар — 47 107 та (10,7 фоиз);
оилавий корхоналар — 37 192 та (8,5 фоиз);
акциядорлик жамиятлари — 644 та (0,1 фоиз);
бошқалар — 3 611 та (0,8 фоиз).



