Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 137 тани ташкил этган (филиалларни қўшган ҳолда).
Музейларга 2025 йил давомида 5,5 млн киши ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 692,3 минг нафарга ёки 14,5 фоизга ошган.
Ҳар минг нафар аҳолига нисбатан музейларга ташрифлар сони 145 тани ташкил этган.



