Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси қарийб 370,6 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,8 % га ўсган.
1 сентябрь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 92 434 тани ташкил қилди.
Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 447,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 % ўсиш қайд этилди.
1 сентябрь ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 58 261 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.


