Жорий йилнинг 13–17 июль кунлари Корея Республикаси Маълумотлар ва статистика вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилмоқда. Ташриф Ўзбекистон Республикасининг статистика инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Миллий статистика қўмитасида лойиҳа ижросининг жорий ҳолати, амалга оширилган ишлар ва навбатдаги босқичларга бағишланган ишчи учрашувлар ўтказилмоқда. Уларда Қўмита масъул ходимлари ҳамда Корея делегацияси вакиллари иштирок этмоқда.

7b5a9955_p56818

7b5a0087_p74224

7b5a9899_p17031

7b5a9977_p53813

7b5a0095_p19175

Музокаралар давомида лойиҳа компонентларининг бажарилиш ҳолати, мавжуд техник ва ташкилий масалалар, статистик маълумотларни йиғиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кейинги вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, компьютер ёрдамида телефон орқали интервью ўтказиш — CATI тизимини жорий этиш, ушбу йўналишда консультатив асосларни ишлаб чиқиш, мутахассислар малакасини ошириш ва экспертлик кўмагини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ташриф доирасида 2026 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши режалаштирилган ўқув дастурлари, тажриба алмашиш тадбирлари ва ҳамкорликнинг кейинги йўналишлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ишчи учрашувлар лойиҳа вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, статистика жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда икки томонлама амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.