Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда умумий майдони 7,7 млн кв. метр бўлган якка тартибдаги турар жойлар фойдаланишга топширилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 фоизга кўп.
Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган турар жойлар майдони:
Қорақалпоғистон Республикаси — 463,7 минг кв. метр;
Андижон вилояти — 373,8 минг кв. метр;
Бухоро вилояти — 978,5 минг кв. метр;
Жиззах вилояти — 396,7 минг кв. метр;
Қашқадарё вилояти — 510,4 минг кв. метр;
Навоий вилояти — 353,7 минг кв. метр;
Наманган вилояти — 697,1 минг кв. метр;
Самарқанд вилояти — 200,3 минг кв. метр;
Сурхондарё вилояти — 699,9 минг кв. метр;
Сирдарё вилояти — 63,2 минг кв. метр;
Тошкент вилояти — 984,1 минг кв. метр;
Фарғона вилояти — 691,2 минг кв. метр;
Хоразм вилояти — 797,0 минг кв. метр;
Тошкент шаҳри — 493,3 минг кв. метр.



