Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 68,3 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши – 155,3 трлн сўм
- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 45,2 трлн сўм
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 27 трлн сўм


