Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган атир-упа ва парфюмерия маҳсулотлари импорт қилинган.

Импорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп парфюмерия маҳсулотлари етказиб берган давлатлар (АҚШ долларида):

Туркия – 417 минг доллар

Россия – 245,6 минг доллар

Франция – 235,2 минг доллар

Чехия – 197,1 минг доллар

Беларус – 41,1 минг доллар

Бошқа давлатлар – 203,1 минг доллар

chatgpt-image-10-iyul_-2026-g_-13_05_22_p11357