Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шундан,
ўғил болалар – 98,5 минг (51,5 %);
қиз болалар – 92,6 минг (48,5 %).
Шаҳар жойларда – 93,7 минг (49,1 %)
қишлоқ жойларда – 97,4 минг (50,9 %) туғилиш қайд этилган.
Мазкур даврда ҳар минг аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 20,2 промиллени ташкил этган.



