Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 2 058 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Буюк Британияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
саёҳат – 1 544 нафар;
ўқиш – 292 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 163 нафар;
хизмат юзасидан – 58 нафар;
даволаниш – 1 нафар.



