Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида жами 166 893 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,1 минг нафарга ёки 17,7 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат — 138 320 нафар;

қариндошларни йўқлаш — 24 555 нафар;

даволаниш — 2 016 нафар;

хизмат юзасидан — 1 097 нафар;

ўқиш — 905 нафар.

i