Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши ҳажми 795,4 трлн сўмни ташкил этган.

Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келган — 690,7 трлн сўм ёки 86,8 %.

Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми:

— ишлаб чиқариш саноати — 690,7 трлн сўм (86,8 %);

— тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 50,2 трлн сўм (6,3 %);

— электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 50,4 трлн сўм (6,4 %);

— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 4,1 трлн сўм (0,5 %).

tog-kon_p17699