Жорий йилнинг 5 июнь куни Миллий статистика қўмитасида статистик киберхавфсизлик масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Семинар давомида статистик маълумотлар, шу жумладан, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, улардан белгиланган тартибда фойдаланиш, махфий маълумотларнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда маълумотларни хавфсиз сақлаш бўйича тушунтиришлар берилди.



Шунингдек, маълумотларни хешлаш ва шифрлаш усуллари, ишончли пароллардан фойдаланиш, хизмат маълумотларини бегона шахсларга юбормаслик, ташқи ва рухсат этилмаган серверлар ҳамда булутли хизматларда сақламаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.


