Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 245,5 трлн сўмни ташкил этди.

Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 22,9 фоизни ташкил қилди.

Кузатилмайдиган иқтисодиёт таркиби қуйидагича:

уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти — 165,5 трлн сўм, ЯИМдаги улуши — 15,4 фоиз;

яширин иқтисодиёт — 80 трлн сўм, ЯИМдаги улуши — 7,5 фоиз.

Фаолият турлари бўйича уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмининг таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 60,5 %, хизматлар соҳаси 23 %, қурилиш 17,8 %, саноат 6,7 % ни ташкил этган.

p