2026 йил 21 август куни Миллий статистика қўмитаси раиси Б. Ҳамраев ҳамда халқаро экспертлар Анита Пержина, Мариана Тотева ва Расмийя Алиева иштирокида миссия якунларига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди.

p

Учрашувларда миссия доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларидан миллий ҳисоблар ҳамда қишлоқ хўжалиги статистикасида самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

p

Шунингдек, статистик маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги, изчиллиги ва сифатини таъминлаш, амалдаги методологияни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда кузатилмайдиган иқтисодиётни статистик баҳолаш бўйича экспертларнинг хулоса ва тавсиялари тингланди.

p

Б. Ҳамраев халқаро экспертларга миссия давомида амалга оширилган ишлар ва билдирилган амалий тавсиялар учун миннатдорлик билдирди. Томонлар белгиланган йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини қайд этдилар.