Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Миллий статистика қўмитаси вакиллари узоқ йиллар статистика тизимида самарали фаолият юритган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олди.

photo_2026-08-28_16-14-38_p57130

Учрашувлар давомида фахрийлар билан самимий суҳбатлашилиб, уларнинг кўп йиллик фидокорона меҳнати, бой касбий тажрибаси ҳамда статистика соҳаси ривожига қўшган муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

photo_2026-08-28_16-14-38-2_p63107

Меҳнат фахрийлари Мустақиллик байрами билан самимий табрикланиб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва фаровонлик тиланди.

Ўз навбатида, фахрийлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, Қўмита жамоасига эзгу тилакларини изҳор этдилар.