Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан 9 ёшга ошган.
Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:
1991 йилда – 66,4 ёш
1995 йилда – 69,1 ёш
2000 йилда – 70,8 ёш
2005 йилда – 71,8 ёш
2010 йилда – 73 ёш
2015 йилда – 73,6 ёш
2020 йилда – 73,4 ёш
2024 йилда – 75,1 ёш
2025 йилда – 75,4 ёш



