Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 43,4 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
Фарғона вилояти — 5,4 трлн сўм;
Андижон вилояти — 4,3 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти — 4,2 трлн сўм;
Хоразм вилояти — 3,9 трлн сўм;
Бухоро вилояти — 3,7 трлн сўм;
Наманган вилояти — 3,6 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 3,4 трлн сўм;
Сурхондарё вилояти — 2,9 трлн сўм;
Тошкент шаҳри — 2,8 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 2,6 трлн сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 2,2 трлн сўм;
Жиззах вилояти — 2,2 трлн сўм;
Сирдарё вилояти — 1,2 трлн сўм;
Навоий вилояти — 1 трлн сўм.



