Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-март ойларида жами 136 060 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,8 минг нафарга ёки 21,2 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат – 114 986 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 20 716 нафар;

даволаниш – 339 нафар;

ўқиш – 11 нафар;

хизмат юзасидан – 8 нафар.

photo_2026-04-21_11-57-40_p47074