Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 430,9 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Улардан 343,6 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 79,7 фоизини ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:
Масъулияти чекланган жамиятлар – 343 584 та (79,7 %);
Хусусий корхоналар – 46 515 та (10,8 %);
Оилавий корхоналар – 36 697 та (8,5 %);
Акциядорлик жамияти – 645 та (0,2 %);
Бошқалар – 3 496 та (0,8 %).



