Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, 2025 йилда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи аёллар — уй хўжаликлари аъзоларининг улуши 68,4 фоизни ташкил этган.

Мазкур даврда ушбу кўрсаткич эркакларда 72,2 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи аёллар улуши йиллар кесимида:

2025 йил — 68,4 фоиз;

2024 йил — 63,7 фоиз;

2023 йил — 58,5 фоиз;

2022 йил — 57,3 фоиз;

2021 йил — 55,7 фоиз.

Эркаклар улуши:

2025 йил — 72,2 фоиз;

2024 йил — 71,9 фоиз;

2023 йил — 68,8 фоиз;

2022 йил — 67,3 фоиз;

2021 йил — 66 фоиз.

2980_p17368