Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2026 йилнинг январь-март ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 156,3 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,6 фоизга ошган.
Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга инвестициялар:
Хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар — 107 578,8 млрд сўм
Корхона маблағлари — 20 530,6 млрд сўм
Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар — 10 800,7 млрд сўм
Аҳоли маблағлари — 8 656,4 млрд сўм
Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари — 4 249,9 млрд сўм
Республика бюджети — 3 947,7 млрд сўм
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 566,3 млрд сўм



