Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 14,5 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 фоизга ошган.

Таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳасидаги хизматлар 43,3 фоиз улуш билан устунлик қилди.

Ҳудудлар кесимида таълим хизматлари ҳажми:

Тошкент шаҳри — 7,5 трлн сўм

Самарқанд вилояти — 993,6 млрд сўм

Фарғона вилояти — 834 млрд сўм

Андижон вилояти — 730,7 млрд сўм

Тошкент вилояти — 717,8 млрд сўм

Бухоро вилояти — 639,9 млрд сўм

Наманган вилояти — 638,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти — 552 млрд сўм

Хоразм вилояти — 454,2 млрд сўм

Сурхондарё вилояти — 448,2 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси — 413,1 млрд сўм

Жиззах вилояти — 215,1 млрд сўм

Навоий вилояти — 179,8 млрд сўм

Сирдарё вилояти — 159,1 млрд сўм

talim_p61236