Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми асосий турлар бўйича қуйидагича:
савдо хизматлари — 202,0 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 149,7 трлн сўм;
молиявий хизматлар — 125,8 трлн сўм;
транспорт хизматлари — 121,5 трлн сўм;
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 61,6 трлн сўм;
таълим соҳасидаги хизматлар — 27,2 трлн сўм;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 19,4 трлн сўм;
шахсий хизматлар — 14,1 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 13,9 трлн сўм;
меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 10,7 трлн сўм;
компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 9,2 трлн сўм;
ижара хизматлари — 9,0 трлн сўм;
бошқа хизматлар — 38,3 трлн сўм.


