Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида “IT Park” иштирокчиларининг хизматлар экспорти ҳажми 392,5 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 90,3 млн АҚШ долларига ошган.
Мазкур даврда “IT Park” иштирокчилари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 18,2 трлн сўмни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 трлн сўмга кўп.
Шунингдек, “IT Park” иштирокчилари бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 647,5 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 352 млрд сўмга ошган.



