Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 1 209 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Грузияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 479 нафарга ёки 65,6 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат – 1 093 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 93 нафар;

даволаниш – 10 нафар;

хизмат юзасидан – 10 нафар;

ўқиш – 3 нафар.

1-9-1024x683_p41466