Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 22,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат:
Россия — 3,2 млрд АҚШ доллари;
Хитой — 2 млрд АҚШ доллари;
Афғонистон — 1,2 млрд АҚШ доллари;
Қозоғистон — 1 млрд АҚШ доллари;
Франция — 927,4 млн АҚШ доллари;
Гонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) — 912 млн АҚШ доллари;
Туркия — 695,8 млн АҚШ доллари;
Қирғиз Республикаси — 673 млн АҚШ доллари;
БАА — 617,4 млн АҚШ доллари;
Тожикистон — 521,4 млн АҚШ доллари.
Ушбу давлатларнинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этган.


