Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси жамоаси номидан барчангизни 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этамиз!

Она тилимиз — халқимизнинг миллий ўзлиги, бой тарихи, маданияти ва маънавий меросини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир. У авлодларни бир-бирига боғлаб, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни асраб-авайлашда муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, унинг илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги қўлланилишини кенгайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Она тилимизни асраб-авайлаш, унинг бой имкониятларидан ўринли фойдаланиш, софлиги ва жозибасини сақлаган ҳолда келгуси авлодларга етказиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.

Она тилимизнинг қадри ҳамиша юксалаверсин!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси жамоаси

p