Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 30 390 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
Шундан 148 таси йирик корхона, 30 242 таси кичик корхона ва микрофирмалардир.
2026 йилнинг январь–август ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг товар айланмаси 208,7 трлн сўмга етди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 26,7 фоизга ошган.


