Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 16 522 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида хорижга сафар қилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 минг нафарга ёки 33 фоизга камайган.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида энг кўп Тожикистонга (5 534 нафар) сафар қилган бўлса, 2026 йилнинг мос даврида Россия биринчи ўринга чиққан.
Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар:
Россия — 3 847 нафар;
Қирғиз Республикаси — 2 809 нафар;
Корея Республикаси — 2 118 нафар;
Туркия — 1 818 нафар;
Хитой — 1 248 нафар;
Қозоғистон — 1 112 нафар;
Тожикистон — 904 нафар;
Буюк Британия — 784 нафар;
Германия — 374 нафар;
АҚШ — 231 нафар;
Бошқа давлатлар — 1 277 нафар.


