Бугун, 22 октябрь куни Миллий статистика қўмитасида «Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги» доирасида қўмита ходимлари иштирокида зилзила вақтида ва ундан кейин тўғри ҳаракатланиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

dsc00947_p13186

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходими ҳамда Миллий статистика қўмитасининг меҳнат ва фуқаро муҳофазаси муҳандиси Фарход Тўраев сўзга чиқиб, зилзила хавфи юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш, саросимага тушмаслик, хавфсиз жойни танлаш ва эвакуация тартибига риоя этиш юзасидан тушунтиришлар берди.

dsc00932_p62850

Шунингдек, зилзиладан кейинги эҳтимолий хавфлар, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, такрорий силкинишлардан эҳтиёт бўлиш ҳамда фавқулодда вазиятларда масъул хизматлар кўрсатмаларига амал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

dsc00976_p51437

Семинар давомида ходимларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш, иш жойларида хавфсизлик талабларига риоя этиш ва зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни камайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

dsc00895_p38655