Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши ҳажми 926,5 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошган.
Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келган — 805,7 трлн сўм ёки 87 фоиз.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми:
— ишлаб чиқариш саноати — 805,7 трлн сўм (87 фоиз);
— электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 58,2 трлн сўм (6,3 фоиз);
— тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 57,8 трлн сўм (6,2 фоиз);
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 4,8 трлн сўм (0,5 фоиз).


