Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 34,5 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Импорт таркибидаги асосий йўналишлар:
машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,3 млрд АҚШ доллари;
саноат товарлари — 5,1 млрд АҚШ доллари;
хизматлар — 4,6 млрд АҚШ доллари;
кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,2 млрд АҚШ доллари;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,7 млрд АҚШ доллари;
минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — 2,8 млрд АҚШ доллари;
турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд АҚШ доллари;
ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси — 1,1 млрд АҚШ доллари.
Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарининг жами импортдаги улуши 32,6 фоизни ташкил этган.


