Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида 357,5 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 минг нафарга ёки 10,8 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Афғонистон — 323 660 нафар

Туркманистон — 24 196 нафар

Тожикистон — 6 412 нафар

Қирғиз Р.— 695 нафар

Қозоғистон — 629 нафар

Россия — 370 нафар

Туркия — 346 нафар

Бошқа давлатлар — 1 150 нафар

tijorat_p65792