2026 йил 23 октябрь куни Миллий статистика қўмитасида Маълумотларни бошқариш комиссияси ҳамда рўйхатга олиш натижалари ва қишлоқ хўжалиги ерларига оид идоравий маълумотлар базаларини ўзаро бирхиллаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда вазирлик ва идоралар масъул вакиллари иштирок этди.

Маълумотларни бошқариш комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-190-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижроси, Комиссия фаолиятини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

photo_2026-10-26_16-00-07_p84102

photo_2026-10-26_16-00-11_p82124

photo_2026-10-26_16-00-15_p74930

Шунингдек, Маълумотларни бошқариш комиссияси ва Очиқ маълумотлар рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.

Давлат органлари ва ташкилотларида маълумотларни бошқариш ҳолатини 2026 йил 1 декабрга қадар тўлиқ хатловдан ўтказиш тартиби ҳамда Комиссиянинг йил якунигача амалга оширадиган вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада давлат органларида маълумотларни бошқариш ҳолатини хатловдан ўтказиш методологияси тақдимот қилинди.

Идоралараро ишчи гуруҳ йиғилишида эса рўйхатга олиш натижалари билан қишлоқ хўжалиги ерларига оид мавжуд идоравий маълумотлар базалари ўртасида аниқланган тафовутлар муҳокама қилинди.

Тафовутларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг статистик регистрини шакллантириш ва унга вазирлик ҳамда идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.