Иқтидорли талабаларни аниқлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, Миллий статистика қўмитаси учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ўтказилган Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови якунланди.

Номзодлар қуйидаги мезонлар асосида комплекс баҳоланди:

— статистика, иқтисодиёт, математика ва ахборот технологиялари бўйича билимлари;

— таҳлилий фикрлаш қобилияти ва IQ даражаси;

— академик кўрсаткичлари (GPA);

— хорижий тилларни билиш даражаси;

— илмий ва ижтимоий фаоллиги;

— соҳавий ва шахсий компетенциялари.


Танлов натижаларига кўра, қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

Баҳодирова Мадина Аъзамжон қизи — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;

Чинтемирова Диёра Шухрат қизи — Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

Салаева Умида Кудрат қизи — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;

Хайруллаев Жавоҳир Шералиевич — Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

Зиёқулова Азиза Неъмат қизи — Янги Ўзбекистон университети;

Олимова Рухшона Махмуд қизи — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;

Зиёдуллоев Беҳруз Зафарович — Тошкент шаҳридаги Вестминстер халқаро университети;

Ўткиров Рустам Муҳаммад ўғли — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

 

Миллий статистика қўмитаси танловнинг барча иштирокчиларига фаол иштироки учун миннатдорлик билдиради ва ғолибларни самимий табриклайди.