Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида жами 25,9 минг нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,7 минг нафарга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга келган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
саёҳат – 19 926 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 4 141 нафар;
хизмат юзасидан – 1 760 нафар;
ўқиш – 62 нафар;
даволаниш – 9 нафар;
тижорат – 3 нафар.


