2026 йил 27–29 октябрь кунлари Италиянинг Салерно университети профессори Роберта Делл’Аннонинг Миллий статистика қўмитасига ташрифи доирасида креатив иқтисодиёт статистикаси бўйича ўқув курси ўтказилмоқда.

photo_2026-10-28_11-02-04_p65503

photo_2026-10-28_11-00-34_p25664

Машғулотларда креатив иқтисодиётнинг иқтисодий тараққиёт, бандлик, савдо, рақамлаштириш ва давлат сиёсатидаги аҳамияти, уни статистик баҳолашдаги асосий ёндашувлар, мавжуд маълумот манбалари ҳамда миллий таснифларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

photo_2026-10-28_11-02-05_p35127

photo_2026-10-28_11-00-33_p64754

Иштирокчилар ЮНЕСКОнинг 2025 йилги Маданият статистикаси доиравий тизими, маданий ва креатив экотизим, соҳалар ҳамда қиймат яратиш моделлари билан танишмоқда. Шунингдек, халқаро таснифларни статистика амалиётига татбиқ этиш, Евростат ва АКТ кўрсаткичлари асосида бандлик, корхоналар, савдо, харажатлар, таълим, рақамли фойдаланиш ва ҳудудий кўрсаткичларни шакллантириш йўналишлари кўриб чиқилмоқда.

photo_2026-10-28_11-02-06_p23012

Амалий машғулотларда Ўзбекистон мисолида креатив иқтисодиётга оид фаолият турларини аниқлаш, маданий соҳаларни бандлик ҳисоблари билан боғлаш ва статистик кўрсаткичларга айлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўқув курси мутахассислар салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани миллий амалиётга жорий этиш ҳамда соҳадаги статистик кузатувларни такомиллаштиришга хизмат қилади.