Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 1 264 501 та кичик тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.
Уларнинг таркиби қуйидагича:
кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларини қўшган ҳолда) — 551 093 та;
якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар ва импорт товарлари сотувчилар — 713 408 та.
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 66,3 мингта янги кичик корхона ва микрофирма (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) ташкил этилган.


