Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 млрд АҚШ долларига ёки 6,3 фоизга ошган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
Экспорт — 25,8 млрд АҚШ доллари (–5,5 фоиз);
Импорт — 39,6 млрд АҚШ доллари (+15,7 фоиз).
Натижада ташқи савдо айланмасида 13,7 млрд АҚШ доллари миқдорида манфий сальдо қайд этилган.
Олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти 13,3 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 31,6 фоизга ўсган.
Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
Ташқи савдо айланмасида энг юқори улуш Хитой (23,2 фоиз), Россия Федерацияси (16 фоиз), Қозоғистон (6,5 фоиз), Туркия (3,4 фоиз) ва Афғонистон (2,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.


