2026 йил 28 октябрь куни Миллий статистика қўмитасида БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) экспертлари ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда UNECEнинг барқарор ривожланиш, уй-жой, ер ресурслари ва шаҳарсозлик бўйича минтақавий маслаҳатчиси Хавьер Торнер, шаҳарсозлик бўйича етакчи маслаҳатчиси, Кардифф университети профессори Олег Голубчиков, шунингдек, тегишли ташкилотлар ва Миллий статистика қўмитасининг масъул вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида мамлакат профилини тайёрлаш доирасида статистик ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида шакллантириладиган уй-жой маълумотлари ва уларни эълон қилиш тақвими муҳокама қилинди.

Шунингдек, уй-жой, нархлар ва қурилиш статистикаси бўйича маълумот алмашиш тартиби, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро тажрибани қўллаш ҳамда келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

photo_2026-10-28_17-02-14_p46829

photo_2026-10-28_17-08-18_p64957

photo_2026-10-28_17-02-15_p63474

photo_2026-10-28_17-02-15-2_p50083