Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида аҳолининг умумий даромадлари 1 026,7 трлн сўмни ташкил этди.
Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,1 % ни ташкил этди.
Мазкур даврда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 26,1 млн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 113,2 %, реал ўсиш суръати эса 106,2 % даражасида қайд этилди.


