Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 584,2 трлн сўмлик асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоизга ошган.

Молиялаштириш манбалари бўйича инвестициялар ҳажми:

— хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар — 371 728,8 млрд сўм;

— аҳоли маблағлари — 71 590,7 млрд сўм;

— корхона маблағлари — 67 819,6 млрд сўм;

— Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар — 36 275,1 млрд сўм;

— республика бюджети — 25 383,0 млрд сўм;

— тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари — 7 419,1 млрд сўм;

— Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 3 937,9 млрд сўм.

photo_2026-10-30_09-45-50_p49533