Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 003,2 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.

Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ва реал ўсиш суръатлари асосий турлар бўйича қуйидагича:

савдо хизматлари — 235,3 трлн сўм (+17,4 %);

яшаш ва овқатланиш хизматлари — 179,7 трлн сўм (+11,3 %);

молиявий хизматлар — 163,8 трлн сўм (+22,0 %);

транспорт хизматлари — 162,8 трлн сўм (+16,4 %);

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 77,6 трлн сўм (+21,4 %);

таълим соҳасидаги хизматлар — 34,8 трлн сўм (+19,6 %);

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 23,9 трлн сўм (+15,3 %);

шахсий хизматлар — 18,4 трлн сўм (+14,4 %);

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 17,6 трлн сўм (+14,2 %);

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 14,5 трлн сўм (+24,2 %);

компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 12,1 трлн сўм (+11,1 %);

ижара хизматлари — 11,6 трлн сўм (+9,5 %);

бошқа хизматлар — 51,0 трлн сўм (+13,1 %).

photo_2026-11-02_12-42-36_p71631