Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 584,2 трлн сўмлик асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоизга ошган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми:
ишлаб чиқариш саноати — 160,8 трлн сўм;
турар жой қурилишига инвестициялар — 87,1 трлн сўм;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 52,1 трлн сўм;
қурилиш — 51,1 трлн сўм;
электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво — 39,0 трлн сўм;
тоғ-кон саноати — 33,9 трлн сўм;
ташиш ва сақлаш — 27,7 трлн сўм;
улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш — 22,6 трлн сўм;
таълим — 12,7 трлн сўм;
сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш — 12,2 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 9,5 трлн сўм;
ахборот ва алоқа — 9,3 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 7,7 трлн сўм;
касбий, илмий ва техник фаолият — 6,1 трлн сўм;
молия ва суғурта фаолияти — 5,4 трлн сўм;
санъат, кўнгил очиш ва дам олиш — 4,5 трлн сўм;
бошқа фаолият турлари — 42,7 трлн сўм.


