Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 66,0 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.

Улар асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 13,3 мингта (20,2 %);

бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш — 9,2 мингта (13,9 %);

кийим ишлаб чиқариш — 6,8 мингта (10,3 %);

тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 5,4 мингта (8,2 %);

мебель ишлаб чиқариш — 4,5 мингта (6,9 %);

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 4,0 мингта (6,1 %);

резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш — 3,0 мингта (4,6 %).

tsifrovoe-upravlenie-neftekhimicheskim-proizvodstvom_p93393