Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 162,8 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,4 фоизга ошган.

Транспорт хизматлари ҳажмининг турлар бўйича тақсимоти:

автомобиль транспорти — 52,5 %;

ёрдамчи транспорт фаолияти — 15,5 %;

ҳаво транспорти — 15,0 %;

темир йўл транспорти — 9,5 %;

қувур транспорти — 7,5 %.

photo_2026-10-08_20-38-07_p13858