Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 36 686 нафар Япония фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 12,7 минг нафарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат – 34 637 нафар

қариндошларни йўқлаш – 1 032 нафар

хизмат юзасидан – 902 нафар

ўқиш – 106 нафар

даволаниш – 8 нафар

тижорат – 1 нафар

photo_2026-11-04_16-01-03_p31290