Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида фуқаролик объектлари қурилишида 63,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 29,3 % га ўсган.

Ҳудудлар кесимида фуқаролик объектлари қурилиши ҳажми:

Қорақалпоғистон Респ. – 2,2 трлн сўм

Андижон вилояти – 2,2 трлн сўм

Бухоро вилояти – 4,1 трлн сўм

Жиззах вилояти – 1,9 трлн сўм

Қашқадарё вилояти – 3,1 трлн сўм

Навоий вилояти – 2,9 трлн сўм

Наманган вилояти – 2,2 трлн сўм

Самарқанд вилояти – 8,8 трлн сўм

Сурхондарё вилояти – 2,7 трлн сўм

Сирдарё вилояти – 2,5 трлн сўм

Тошкент вилояти – 7,9 трлн сўм

Фарғона вилояти – 4,5 трлн сўм

Хоразм вилояти – 2,8 трлн сўм

Тошкент шаҳри – 16,1 трлн сўм

photo_5409182164953274755_y_p30445